Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" футболчиси: "Ҳусанов билан дўст бўлиб қолдик"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг 19 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Витор Рейс "шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов билан муносабатлари ҳақида гапирди.

"Ҳусанов мен билан бир вақтда етиб келди, биз "Манчестер Сити"да иккаламиз ҳам янги эдик, ҳамма билан у қадар яқин эмас эдик. Шунинг учун бирга қаҳва ичишга чиқдик, ҳамма нарсани бирга қилдик.

Аммо тил тўсиғи борми? У ҳам, мен ҳам инглиз тилида бемалол гапира олмаймиз. Биз имо-ишоралар билан яшашимиз керак эди. Ҳусанов акамдек бўлиб қолган. Бу ерга келишим билан биз яхши дўст бўлиб қолдик" - деди Рейс City Xtra билан суҳбатда.

Ҳар икки футболчи ҳам 2025 йилнинг январида "Манчестер Сити"га келиб қўшилган. Бу вақт ичида Ҳусанов клуб сафида 9та ўйинда қатнашиб, биттадан гол урган. Рейс асосий жамоа таркибида учта ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 11:47, 13.05.2025.
Ўқилди: 2974 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.