"Барселона" вингери Рафинья "Олтин тўп"га бўлган муносабати ҳақида гапирди.
"Мен "Олтин тўп" ҳақида ўйламайман. Агар совринни қўлга киритсам, бу клубдаги меҳнатим натижаси бўлади. Лекин менинг асосий мақсадим - жамоа билан совринлар. Индивидуал совринлар кутиши мумкин. "Олтин тўп" менинг асосий мақсадим эмас", - дейди бразилиялик футболчи.
Рафинья жорий мавсумда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.













