Кириш Регистрация

«Реал» Анчелоттининг қайси жиҳатларидан норози бўлгани айтилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоасида жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг иш фаолиятининг икки жиҳати клубда қониқмасликка сабаб бўлган, деб хабар беради "The Athletic".

Манба маълумотларига кўра, айрим футболчилар ва клуб ходимлари машғулотларда тактик ишларнинг етарли эмаслигидан шикоят қилган, бу эса кейин ўйинларда ўз аксини топган.

Шунингдек, “Реал”нинг айрим мутахассислари италиялик мураббийни ёш футболчиларга, хусусан ярим ҳимоячи Арда Гюлер ва ҳужумчи Эндрикка етарлича имконият бермаётганликда айблашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча — 12 май куни, Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани маълум бўлди. Илгарироқ хабар қилинганидек, италиялик мутахассис 26 майдан ўз ишига киришади. Карло 2021 йилдан бери Мадриднинг “Реал” клубини бошқариб келмоқда.

2013 йилдан 2015 йилгача ҳам Анчелотти “қоррангилар” жамоасига бош мураббийлик қилган. Унинг қўл остида “Реал” икки бор Испания чемпионлигини, уч марта эса УЕФА Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:05, 13.05.2025.
Ўқилди: 5713 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.