Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Атлетико" ҳужумчиси бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Анхель Корреа бошқа клубга ўтишга яқин турибди.

Аргентиналик футболчини сотиб олишга Мексиканинг "Тигрес" клуби қизиқиш билдирмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, томонлар 30 ёшли футболчининг трансферини 6 млн еврога оғзаки келишиб олишган. Агар ҳеч қандай кутилмаган ҳодиса юз бермаса, ҳужжатлар тез орада имзоланади.

Анхель Корреанинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2025/26 йилги мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Ҳужумчи 2015 йилнинг январида "матрасчилар" сафига қўшилганди. Футболчи барча мусобақаларда Диего Симеоне жамоаси сафида 463 та ўйинда жами 87 та гол урган ва 65 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 07:26, 14.05.2025.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.