Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар "Навбаҳор" ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “ФарДУ” (3:1) учрашувидан кейиги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лебедев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Фарғоналиклар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

—Менимча, бугунги учрашув барча мухлисларга манзур бўлди. Ўйин яхши кечди. Беллашувнинг 1-бўлимида бизда имкониятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Ўйин чиройли тарзда кечди. Бизга бироз омад етишмади. “Навбаҳор”ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва жамоага кейинги баҳсларда омад ёр бўлишини тилайман.

— Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” таркибида юз берган ўзгаришлар “ФарДУ”нинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказди? Боиси, жамоангиз 1-бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Аммо 2-бўлимда ташаббус тўлиғича мезбонлар тарафига ўтди...  
– Албатта, мезбонлар таркибида бирданига 3 нафар асосий таркиб футболчиларининг захирадан майдонга тушишлари уларнинг ўйинида катта роль ўйнади.

Ушбу ўзгаришлар майдон эгаларининг ўйинида бурилиш ясади, шунингдек, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ҳам дарвозамиздан тўплар ўтказиб юбордик. Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:46, 15.05.2025.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик