Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: «Бугун бутун Ўзбекистон учун байрам уюштириб бермоқчи эдик»

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун мақсад Ўзбекистонга байрам олиб келиш эди. Афсуски бу иш насиб қилмаган экан. Нима бўлганда ҳам ҳаёт олдинда. Олдинда учрашувлар турибди. Энди бор эътиборимизни ўша ўйинларга қаратишга мажбурмиз.

— Танаффусда қандай сеҳрли сўзлар билан жамоани бу даражада ўзгартира олдингиз?
— Агар сеҳрли сўзларни билганимда биз жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Менимча Фарҳод Тожиевнинг ўйини чиқмаётганди ва унинг ўзгартирилишидан кейин ҳам ўйин кучайди. Кейин Гейнрихни вақтида алмаштирдик. Барчаси яхши томонга ўзгарди.

— Эронни Кореяда ютишини кутганмидингиз? Яъни олти тўп фарқи билан ютиш варианти ҳам бўлгандими?
— Авваламбор ўз ўйинимизда ғалаба қозонишимиз лозим бўларди. Кейин йирик ҳисобда ҳам ютмоқчи эдик.

— Майдондан ташқаридаги курашлар терма жамоа ўйинларига таъсир қиладими?
— Ўйин вақти барибир футболчиларга таъсир қилмаслиги керак деймизу, лекин барибир бу ўз таъсирини ўтказди. Эроннинг ҳаракати билан масалан Қатарга қарши учрашувда уларга тоза пенальти белгиланмаганди.

— Бурчак тўпларини амалга оширишда деярли фойда бермаяпти. Ҳужумлар ҳам қанотдан бўлмоқда. Буни рақиб ҳам ёдлаб олган. Бошқа вариантлар ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингизми?
— Рақибга ҳам эътибор бериш керак. Улар имконият бериб қўймайди. Стандартдан имкон қадар самарали фойдаланиш устида ишламоқдамиз. Умуман бунда рақибларнинг кўпроқ қайси зоналарни ёпишига ҳам боғлиқ. Корея билан ўйинда ўрта очиқроқ бўлганди. Кўпроқ ўртадан киришга ҳаракат қилгандик.

— Камида иккита плей-офф учрашуви бизни олдинда кутмоқда. Бу вақт мобайнида жамоада ўзгаришлар амалга ошириладими?
— Албатта ўша вақтга қараб бизда ўзгаришлар бўлиши табиий. Масалан бизда ҳозирнинг ўзида Владимир Козак ва Жамшид Искандеровни ҳам таклиф қилмоқчи эдик. Лекин улар ҳозирда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишган. Сентябрдаги ўйинларда уларни спорт формасига қараб, умуман бошқа юқори спорт формали футболчиларни ҳам жалб қилишимиз мумкин.

— Плей-оффда сиз учун қулайроқ рақиб қайси?
— Буни вақт кўрсатади. Бугун кечқурун бўлиб ўтадиган учрашувда рақиб аниқ бўлади. Шунга қараб тайёргарлик олиб борамиз?

— 14 август куни Туркия билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишини мураббий сифатида тасдиқлай оласизми?
— Бу аниқ бўлган масала. Туркия футбол федерацияси ҳам бунга розилик берган. Насиб бўлса Туркия билан ўртоқлик учрашуви 14 август куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:46, 18.06.2013.
Ўқилди: 18461 марта.
Фикрлар: 145 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.