Испания чемпионатининг 36-турида "Атлетико" сафарда "Осасуна"га ютқазди - 0:2.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Алехандро Катена ҳисобни очди. 82-дақиқада Анте Будимир якуний натижани ўрнатди.
"Атлетико" 70 очко билан Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб турибди. "Осасуна" 48 балл тўплаб, 9-ўринга кўтарилди.













