Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Ямал Ла Лигада чемпионлик бўйича Роналду билан тенглашди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг 17 ёшли футболчиси Ламин Ямал Ла Лига чемпионлиги бўйича "Реал" афсонаси Криштиану Роналдуни қувиб етди.

Испаниялик вингер пайшанба оқшомида "Эспаньол"га қарши кечган дербида (2:0) жамоасига муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришга ёрдам берди. Шундай қилиб, Ямал фаолиятида иккинчи марта Ла Лига ғолибига айланди - биринчи ғалаба 2022/23 йилги мавсумга тўғри келади, ўшанда вундеркинд биринчи жамоа ўйинларига эндигина қўйила бошланган эди. Буюк Криштиану Роналду ҳам "Реал"даги фаолияти давомида иккита чемпионликни қўлга киритган (2011/12 ва 2016/17).

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009-2018 йилларда "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган. Португалиялик футболчи "қаймоқранглилар" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, шунингдек, улар билан Чемпионлар лигасида тўрт марта ғалаба қозонган.

Киритилди: 04:20, 16.05.2025.
Ўқилди: 3893 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик