Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

КОНМЕБОЛ: Уругвай, Венесуэла ёки Перу

Баҳо:
+1 | -

Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма билан чиқмоқчи эдик. Бундай қисқа йўл билан Бразилияга бориш насиб этмаган экан. Агар Иордания тўсиғидан ўтиб олсак, энди айланма йўллар билан — Бразилиянинг қўшнилари орқали бу давлатга боришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

КОНМЕБОЛ минтақасининг бешинчи жамоаси Осиёнинг бешинчи жамоаси билан тўқнаш келади. Хабарингиз бор, бу минтақа вакиллари битта гуруҳда икки даврали тизимда саралаш ўйинларини ўтказишади. Бразилия мезбон сифатида саралашдан озод этилган. Қолган 9та жамоа ўйинларда иштирок этишмоқда. Гуруҳ ўйинлари якунланишига 4та тур қолган холос.

Аргентина терма жамоаси 3 очкони қўлга киритса, муддатидан аввал мундиал чиптасини нақд қилади. Шунингдек, Колумбия, Эквадор ва Чили терма жамоалари бундай бахт қушини ўз бошларига қўндиришга яқин туришибди. Гуруҳда 4-ўринни эгаллаб турган Чили ва 5-ўриндаги Уругвай ўртасидаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. Суарез жамоадошлари қолган 4та тур давомида йўққа чиқаришлари қийин бўлади, боз устига уларни мураккаб ўйинлар кутиб турибди.

Умуман олганда, ушбу қитъада 5-ўрин учун Уругвай, Венесуэла ва Перу жамоалари курашиши ойдинлашиб қолди (Боливия ва Парагвай амалда ЖЧ йўлланмаси учун курашдан четга чиқишди). Ушбу 3та жамоанинг имкониятларини чамалаб кўрамиз.

Терма жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Аргентина

13

7

5

1

25-9

26

Колумбия

12

7

2

3

21-7

23

Эквадор

12

6

3

3

17-12

21

Чили

13

7

0

6

21-21

21

Уругвай

12

4

4

4

18-21

16

Венесуэла

13

4

4

5

10-14

16

Перу

12

4

2

6

12-17

14

Боливия

13

2

4

7

15-24

10

Парагвай

12

2

2

8

9-23

8

УРУГВАЙ. Икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланган ушбу терма жамоа қолган 4та ўйиннинг 2тасини ўз майдонида, 2тасини сафарда ўтказади. 6 сентябрь куни бўладиган Перу майдонидаги ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Ўша ўйинда уругвайликлар сафарда ғалаба қозонишмаса, қолган 3та ўйинни жадвалда дастлабки 3та ўринни эгаллаб турган жамоаларга қарши ўтказишади.

ВЕНЕСУЭЛА. Бу жамоа ҳам 16 очко жамғарган бўлса-да, аммо унинг ҳисобида 3та ўйин қолди, холос. Боз устига, венесуэлаликлар кейинги турда тўғридан-тўғри йўлланма учун курашаётган Чили меҳмони бўлишади. 10 сентябрда эса Венесуэла плей-офф йўлланмаси учун бевосита рақобатчиси Перуни қабул қилади. Бу ўйиндаги ғалаба ҳам Венесуэлага ёрдам бермаслиги мумкин, боиси, улар кейинги турда Парагвайни енгишлари талаб этилади.

ПЕРУ. Бу жамоа кейинги турда Уругвайни мағлубиятга учратса, амалда 5-ўрин масаласини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Перуликлар битта Аргентинани ҳисобга олмаганда, сўнгги турларда Венесуэла ва Боливия билан тўқнаш келадилар.

Назаримизда, ушбу 3 жамоанинг орасида Перунинг имкониятлари бироз юқоридек. Аммо барча масала майдонда ҳал бўлишини унутмаслик керак.

Жанубий Америкаси қитъасида плей-офф йўлланмаси учун курашадиган жамоаларнинг тақвими

15-тур, 6 сентябрь
Чили – Венесуэла
Перу – Уругвай

16-тур, 10 сентябрь
Уругвай – Колумбия
Венесуэла – Перу

17-тур, 11 октябрь
Аргентина – Перу
Эквадор – Уругвай
Венесуэла – Парагвай

18-тур, 15 октябрь
Уругвай – Аргентина
Перу - Боливия

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:53, 19.06.2013.
Ўқилди: 14442 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.