"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас Испания чемпионатига кетиши мумкин. Колумбиялик футболчининг трансферига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Relevo.
Юқоридаги манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Диасни ёзда асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Амалга оширилиши мумкин бўлган битим суммаси 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Луис 2022 йилдан бери Мерсисайд грандида ўйнамоқда. Ҳужумчи жорий мавсумда 48 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Колумбиялик ва инглиз топ-клуби ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзида якунига етади.













