Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Футзал. Япония аёллар терма жамоаси – Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Ҳоҳҳот шаҳрида ўтган Осиё кубоги-2025 мусобақаси Япония аёллар футзал жамоасининг триумфи билан якунига этди.

Таиланд терма жамоасига қарши ўтган финал баҳсида кучлар тенг келди. Учрашувнинг асосий вақтида томонлар икки мартадан, қўшимча вақтларда эса бир мартадан муваффақият қозонишди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида омад Япония терма жамоаси қизларига кулиб боқди. Шу тариқа, японияликлар биринчи марта Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Осиё кубогининг бронза медаллари Эрон Ислом Республикаси терма жамоасига насиб этди. Икки карра қитъа чемпиони бўлган форс қизлари бу сафар кичик финалда мусобақа мезбонлари – Хитой Халқ Республикаси терма жамоасидан устун келишди.

Осиё кубоги тўпурарлиги эронлик Марал Торкаманга насиб этди – 6 гол.

Шу тариқа Осиё кубоги совриндорлари бўлган Япония, Таиланд ва Эрон терма жамоалари Филиппинда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлишди.

Осиё кубоги-2025

Ярим финал. 15 май
Хитой – Таиланд – 2:3
Япония – Эрон – 3:2

3-ўрин учун. 17 май
Хитой – Эрон – 1:3

Финал. 17 май
Япония – Таиланд – 3:3, пенальтилар серияси – 3:2

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 12:18, 18.05.2025.
Ўқилди: 8530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.