Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

"Севилья" бош мураббийи ҳакамларга: "Сизлар футболни бузяпсизлар"

Баҳо:
+1 | -

"Севилья" мураббийи "Реал"га қарши ўйинда ҳакамлар футболни бузаётганини айтди.

"Севилья" ўз майдонида Ла Лиганинг 37-турида "Мадрид"га ютқазиб қўйди (0:2).

Учрашувнинг 12-дақиқасида "қаймоқранглилар" форварди Килиан Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ ҳимоячи Лоик Баде сўнгги умид фолини амалга оширди. Бош ҳакам Матео Бускетс VAR'да офсайд бор-йўқлигини текширгач, Бадени тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазолади.

Ҳакамлар текшируви вақтида Хоакин Капаррос "Севилья" мураббийлар ўриндиғида такрорий лавҳани ўрганиб чиқишга улгурди. Шундан сўнг у ҳакамларни танқид қилди.

"Сизлар футболни бузяпсизлар, бу футбол эмас," - деб қичқирди мезбонлар устози лайнсменга, дея хабар бермоқда Movistar мухбири Эду Агирре.

Киритилди: 12:25, 19.05.2025.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик