Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Родригога кутилмаган харидор чиқди

Баҳо:
+5 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Англияга йўл олиши мумкин. АS нашрининг хабарига кўра, бразилиялик футболчининг хизматларига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, манкунианликлар устози Рубен Аморим бразилиялик вингерни жамоага таклиф қилиб, ўнг қанот ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. Родригога Манчестернинг бошқа жамоаси — “Сити” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчининг клубдаги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Родриго яқин кунларда “Реал”нинг янги бош мураббийи бўлиши кутилаётган Хаби Алонсо билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилмоқчи. Ушбу суҳбатдан кейин Мадрид клубида қоладими ёки кетадими — бу борадаги қарорини қабул қилади.

Родригонинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойигача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ мадридликлар бразилиялик жамоани тарк этиши мумкинлигини инобатга олиб, унга ўринбосар топганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, Хаби Алонсо бошчилигидаги “Реал” иккита ҳужумчи билан ўйнаши мумкинлиги, шу сабабли Родриго “қироллик клуби”дан кетишга тайёргарлик кўраётгани айтилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:48, 20.05.2025.
Ўқилди: 7204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик