Кириш Регистрация

Ўзбекистонда аёллар футболини ривожлантириш бўйича 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегия тақдим этилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2025–2029 йиллар учун мўлжалланган аёллар футболини ривожлантириш стратегиясининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ЎФА раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тақдимот давомида аёллар футболи йўналишида амалга ошириладиган асосий стратегик мақсад ва йўналишлар, жумладан, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, футбол инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро мусобақалардаги иштирок, ҳамда оммавийликни ошириш бўйича режалар эълон қилинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ўз нутқида ушбу стратегиянинг аҳамиятига тўхталиб ўтди:

“Аёллар футболини ривожлантириш ЎФА фаолиятидаги энг муҳим йўналишлардан биридир. 2029 йилда мамлакатимиз мезбонлик қиладиган аёллар Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўриш ва ушбу давр мобайнида соҳани ҳар томонлама ислоҳ этиш мақсадида стратегик режа ишлаб чиқилди. Авваллари ассоциацияда Аёллар футболини ривожлантириш бўлими мавжуд бўлмаган, соҳада лидер аёлларни кўпайтириш мақсадида Юлия Панина, Мафтуна Закирова сингари ўз олдига катта мақсадлар қўйган мутахассислар билан бирга ишладик. Улар ўтган вақт давомида аёллар футболи бўйича халқаро мусобақалар, ҳакамлик ва мураббийлик соҳаларида ФИФА ва ОФК билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишди.

Қувонарли томони шундаки, сўнгги йилларда аёл комиссарларимиз сони ортмоқда. Халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ўз тажрибаларини бойитиб келишмоқда. Аёллар футболи бўлими мутахассислари эса ҳар қандай турнирни юқори савияда ташкил этиш имкониятига эга”, деди ЎФА биринчи вице-президенти.

Мазкур стратегия асосида келгуси беш йилликда аёллар футболининг турли босқичларда ривожланишини таъминлаш, хусусан, клублар футболи даражасини ошириш, спорт мактаблари, академиялар ва бошқа ташкилотлар орқали оммавий футболда қизлар ва аёлларнинг иштирокини кенгайтириш, халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда спортчиларимизни йирик мусобақаларга пухта тайёрлаш кўзда тутилган.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:16, 20.05.2025.
Ўқилди: 1226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик