Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Де Брюйне АПЛда Фабрегас рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

АПЛда ҳеч ким Кевин де Брюйнечалик шерикларига кўпроқ вазият ярата олмаган.

Бельгиялик 33 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити" сафидаги сўнгги уй учрашувини 37-турда "Борнмут"га қарши (3:1) ўтказди. Мавсум якунлангач, Кевин 11 йил фаолият олиб борган ва 16 та совринни қўлга киритган клубини тарк этади.

Де Брюйне Премьер-лигада "Сити"даги шериклари учун 846 та вазият яратди (бугун - иккита) - бу Opta статистикаси йиғилганидан бери рекорд. "Арсенал" ва "Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас ҳам худди шундай натижа қайд этган.

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард шерикларига 828та, "Челси"нинг собиқ сардори Фрэнк Лэмпард 802та, "Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Давид Силва 793та вазият яратган.

Киритилди: 04:53, 21.05.2025.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.