Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Италиано "Милан" бош мураббийлигига асосий номзод

Баҳо:
+1 | -

Миланликлар бош мураббийлик учун учта номзодни кўриб чиқмоқда.

Жанлука Ди Марционинг фикрича, клуб учун энг маъқул вариант бу лавозимга ҳозирда "Болонья"ни бошқараётган Винченцо Италианонинг тайинланиши. 47 ёшли мутахассис ҳозирги жамоаси билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Россонерилар" Массимилиано Аллегри ва Тьяго Мотта номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

"Милан" 37-турдан кейин 60 очко билан А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Жамоани ҳозирда Сержиу Консейсау бошқармоқда.

Киритилди: 22:41, 21.05.2025.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.