"Бетис" ўз майдонида Ла Лиганинг 38-турида "Валенсия" билан дуранг ўйнади - 1:1.
Учрашувнинг 40-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди - Исконинг пасидан сўнг Антони гол урди. Меҳмонлар 75-дақиқада Рафа Мирнинг аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтарди.
"Бетис" очколарини 60 тага етказиб, Испания чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади. Севилья клуби 2025/26 йилги мавсумда Европа Лигасида ўйнайди. "Валенсия" 46 очко билан 12-ўринни эгаллади.













