"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Рубен Аморимнинг "МЮ"даги фаолияти ҳақида гапирди.
Унинг фикрича, жамоа раҳбарияти ушбу мутахассис билан ҳамкорликни давом эттириш ёки эттирмаслик ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриши керак.
"Уни қўллаб-қувватлаш Европанинг элита клубларида камдан-кам учрайдиган умумий ғояни қўллаб-қувватлаш ва 3 ҳимоячи билан ҳаракат қилиш мумкин бўлган ўйинчиларни талаб қилиш демакдир. Бу таркибни қайта қуриш харажатларини англатади. Қалтис молиявий ҳолатни ҳисобга олсак, клуб янги хатоларга йўл қўйиши мумкинми?," - дея Каррагернинг фикрларини келтиради The Telegraph.













