Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ш.Шокиржонов: «Плей-офф босқичида хорижий мутахассис қўл остида ўйнашимиз лозим»

Баҳо:
+5 | -

1) ЖЧ-2014 саралашидан кўнгил тўлдими?

Аввало, гапни футболчиларимиздан бошласам. Уларнинг ўйини ва иштирокидан бирмунча қониқдим. Албатта, ўзбек футболи ўз тарихида ЖЧ саралаш учрашувларини бунчалик кўтаринки руҳда ўтказмаган эди. Лекин бизда чинданам ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш учун улкан имконият ҳосил бўлган эди ва ундан нўноқларча фойдалана олмадик. (Негалиги борасида ўз фикримни пастроқда билдираман). 

Фақатгина бир нарса кишига таскин беради. Илгари биз фақат ва фақат плей-офф йўлланмаси учун курашардик. Бу дафъа бундай йўлланмани 2 тур аввал ҳал қилиб қўйиб, ЖЧнинг тўғридан-тўғри йўлланмаси учун курашдик, жуда яқин ҳам келдик.

Бироқ ЖЧга бир ғалаба масофасида яқин келиб, ўша ўйинни ютолмасликни асло кечириб бўлмайди. Мутасаддилар кўзгуга қараб ўзларига савол беришсин: Жаҳон чемпионатининг тўғридан-тўғри йўлланмаси қўйилган ўйинда ютмаслик мумкинми?! Мумкиндир. Лекин ўша ютмаган жамоа ЖЧга чиқишга лойиқми? Менимча, йўқ. Чунки ўзга ҳар қандай ҳолатда бизни камида плей-офф кутиб турар, алал-оқибат, мана, плей-оффда ўйнаяпмиз ҳам…

2) ЖЧ-2014 га тўғридан-тўғри чиқишимизга нима халақит берди?
3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

Келинг, ҳар икки саволни умумлаштириб олай. 

Албатта, бош мураббийнинг савиясизлиги ва тажрибасизлиги, айтиш мумкинки, ҳаддан ташқари эҳтиёткорлиги халақит берган биринчи омил, деб биламан. 

Вадим Абрамовни асло мақтамоқчи эмасман, лекин у Миллий терма жамоанинг ҳар бир чизиғи ва ҳар бир нуқтасига камида иккитадан рақобатбардош номзод танлаб олган эди. Азиз Ҳайдаровнинг МТЖга туша олмасдан матбуот анжумани ўтказганларини бир эсланг. Ҳозир Азиз, Темур, Одил майдонга албатта тушишини аниқ билади. Ёш футболчиларимиз хизматидан фойдаланиш унутилди. Уларга ишонилмади. Миржалол Қосимов ўзининг олдинги мураббийлигида Ислом Тўхтахўжаевни "ихтиро" қилган бўлса, бу марта ягона "ихтиро"си сифатида Шоҳрух Гадоевни тақдим этди холос ва ундан ноўрин фойдаланган пайтлари ҳам бўлди. Бунга фақат русча қилиб айтганда, "для галочки" сифатида баҳо бериш мумкин холос. "Қани", дейилса, "мана" дейиш учундек гўё. Илтимос, Шорахметовни гапирманглар. У "Бунёдкор"нинг футболчиси-ку?! 

ЖЧга чиқиши керак бўлган таркибимиз 2009 йилдаги таркибнинг деярли айнан ўзгинаси. М.Қосимов аста-секинлик билан ЖЧ-2010 саралашида қатнашган оғиркарвон таркибини шакллантириб олди.

Қосимов терма ишига сидқидилдан ёндашганида, "Бунёдкор"даги ишини бир чеккага йиғиштириб қўйган бўларди. Унинг фонида ҳаттоки Вадим Абрамовнинг бир вақтнинг ўзида Олимпия терма жамоасига мураббий бўлгани ҳам ўзини оқлайди.

Қандай қилиб, "Бунёдкор" футболчилари ва легионерларимиз ҳисобга олинмаса, бошқа жамоалардаги футболчилар бундай муҳитда ўзини эркин тутади? Ўзи, ўзимиздаги бошқа жамоалардан нечта футболчи асосий таркибга жалб этиб турилди?

Ҳа, М.Қосимов мураббий сифатида хали пухта мутахассис бўлиб етилмасдан яна унга терма жамоа ишонилди. 

Миржалол Қосимовнинг эҳтиёткорлиги, ҳимоявий тактикаси туфайли МТЖ унинг  қўл остида ўтказган 6  ўйиндан сўнг (Катарга қарши сўнгги ўйин олдидан) 6 та голдан иборат гол дефицити ҳосил бўлди. Мураббийнинг ўйинларга тактикаси нуқтаи назаридан бундай "қарз"ни узиш жуда мушкул эди. Пировардида, шундай бўлиб чиқди ҳам! Ливанга ёки Қатарга урилмаган 2 та гол бизни ЖЧдан маҳрум қилди.

Қатарга қарши бўлиб ўтган ўйиннинг дастлабки бир соатида футболчиларимизнинг хатти-ҳаракатларини асло ҳазм қила олмаяпман. Биласизми, Қатарнинг ўйинга ташлаган бошланғич таркибини кўриб, бундай жамоага 10 та гол уриш ҳам чикора, эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлгандим.

Лекин ўйиннинг дастлабки бир соатида маълум бўлдики, мураббий таркиб танлашда жуда қаттиқ адашган. Қосимовда ўз қўл остида тўп тепмаган футболчиларга нисбатан қандайдир ишончсизлик ҳисси бордек. Масалан, Насимов, Зотеев ўйинни тубдан ўзгартириб юборди. Нега ҳаттоки стадиондаги мухлислар ҳам сезиб турган ҳолатни мураббий аввалдан сезмади? Бу нима, қайсарликми ё билимсизлик?

Агар ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг майдонни 0:1 ҳисобида эмас, айтайлик, 2:0 ҳисобида тарк этганимизда Улсанда ўйин мутлақо бошқача кўриниш олиши аниқ эди. Корея бизнинг 30 дақиқада 7 та гол уришимизга ишонмай, битта голни ўтказиб берди. Ғучаннажоднинг голини кўрдик-ку, ахир?

Шу ўринда, иккинчи масала. Нега Эроннинг талаби билан Қатарга қарши ўйин 17:00 га, олдинроққа сурилганига биз индамай кўндик? Ким кўнган? Чипта савдосини "қизитиб" берган Терма жамоалар марказими? М.Қосимовми? Қосимов ўла қолса бунга рози бўлмаслиги аниқ. Лекин кимдир, "Э майли, биз рози", деганку?! Ўша инсон ким? Албатта, буни аниқлаш ва чора кўриш керак. Боз устига, бу ФИФАнинг буйруғи эмас, шунчаки тавсияси бўлган. Нима, буйруқ бўлган?! Нариги гуруҳда ўйинлар бир вақтда бўлмади-ку? Нега фақат бизга буйруқ беришади?

Кимдир Қосимовнинг тарафини олган бўлар: Сафарда Қатарни, Эронни ютдик-ку, деб. Лекин у ютишга мажбур-ку мураббий бўлганидан сўнг. Ҳал қилувчи сўнгги икки ўйинни ютқазгани-чи? (5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба аслида мағлубият бўлишини фақатгина биз эплай олдик, қойил!)

Нега биз олдида бутун саралаш цикли турганида Эронга ютқазган (аслида, ўйин борасида форсларни титратган) Абрамовга лой чаплаб истеъфога чиқариб юборамизу, Қосимовга яна имконият берилиши керак?..

Хуллас, плей-офф босқичи учун хориждан кучли мутахассисни жалб қилиш шарт! Агарда мутасаддиларимизда ҳали ҳам ЖЧга чиқиш мақсади устувор бўлсагина! Акс ҳолда, дастлабки учрашувда, Аммон шаҳрида, аслида иорданларни қониқтирувчи 0:0 ҳисобида ўйнаб келишни маъқул, деб билувчи Миржалол Қўшоқович ҳам ярайверади... 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:17, 20.06.2013.
Ўқилди: 9001 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.