Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Салоҳ икки марта Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган бешинчи футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ икки марта АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган бешинчи футболчига айланди. Мисрлик вингер бу совринни 2018 йилда ҳам қўлга киритган эди.

Салоҳга қадар “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне, “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Неманья Видич, “қизил иблислар” вингери Криштиану Роналду ва “Арсенал” ҳужумчиси Тьерри Анри икки марта АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

2024/2025 йилги мавсумда 32 ёшли Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 37 та учрашувида иштирок этиб, 28 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:54, 24.05.2025.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.