Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Роналдуга жиддий даъвогарлик қилаётган яна бир клуб маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада клубини ўзгартириши мумкин.

40 ёшли футболчининг июнь ойи охирида тугайдиган амалдаги шартномаси ҳали ҳам узайтирилмаган. Журналист Абдулраҳмон Абауднинг ёзишича, "Ал-Ҳилол" португалиялик юлдуз билан шартнома имзолаш масаласини жиддий ўрганмоқда, аммо ҳозирча якуний қарорга келинмаган. Вазият бир ҳафта ичида ойдинлашади.

Криштиану Роналду 2023 йил бошидан бери "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ҳужумчи бўлажак клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. "Ал-Ҳилол" Саудия Арабистонининг турнирдаги ягона вакили ҳисобланади.

Киритилди: 08:42, 25.05.2025.
Ўқилди: 7570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик