Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Мареска "Челси"нинг Чемпионлар лигасига чиқиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -3

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Энцо Мареска АПЛнинг 38-тури доирасидаги “Ноттингем Форест”га (1:0) қарши ўйиндан сўнг, “кўклар”нинг мавсум якунлари ҳақида гапирди. Жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумига йўлланма олди.

"Мен кўп сабабларга кўра жуда хурсандман. Биринчи навбатда, футболчилар бунга лойиқ бўлгани учун, улар биринчи кунданоқ астойдил ҳаракат қилишди, борларини беришди. Клуб, футболчилар, раҳбарият - барчамиз бир йўналишда ҳаракат қилдик.

Биз йўлдамиз, ўйин услубимизга содиқ қолган ҳолда натижаларга эришмоқчимиз. Ўйлайманки, бугун футболчилар энг яхши ўйин кўрсатишди, чунки биз тўп билан ишимизни бироз ўнглаб олдик. Бундай муҳитда ўйнаш осон бўлмади, лекин футболчилар буни яхши уддалашди.

Ўйлайманки, биз январ ойидан бери жуда кўп яхши ўйинлар ўтказдик, гарчи ОАВ бу ҳақда кўп гапирмаса ҳам. Бугун биз клуб учун муҳим мақсадга эришдик, бу қувонарли", - дея Маресканинг сўзларини келтиради "Челси" расмий сайти.

Киритилди: 08:38, 26.05.2025.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.