"Хайденхайм" сафарда "Эльфсберг"ни жавоб ўйинида мағлуб этди - 2:1. Жамоалар 2025/26-йилги мавсумда Бундеслигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун майдонга чиқишганди.
Меҳмонлар сафида голларга Матиас Хонсак ва 90+5-дақиқада Лео Скиенца муаллифлик қилди. Мезбонлар сафида Робин Фелльхауэр ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Дастлабки ўйинда кучлар тенг келганди - 2:2.
Шу тариқа, "Хайденхайм" келаси мавсум Бундеслигада ўйнайдиган бўлди.













