Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Оллоёр Расулов: «Ғалабадан ҳаммамиз хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Шўртан” баҳсини футбол клубимиз бош директори Оллоёр Расулов ҳам бевосита стадионда кузатди. Бу ўйинда ғузорликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув якунига етгач, Оллоёр Расулович сайтимиз орқали ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун стадионга келган ишқибозлар тоза футболга гувоҳ бўлишди. Ҳар иккала жамоа ҳам охиригача кураш олиб борди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, футболчилар зўр ўйин кўрсатишди дея олмайман. Аммо футболда ғолиблар муҳокама қилинмайди деган гап бор. Ўйин асосан тенг курашлар остида кечди. “Навбаҳор”нинг бир киши кам бўлиб қолгани айтарли сезилмади. Ярослав Крушельницкий сариқ карточка олгани учун тақин бир киши кам бўлиб қолмайлик деган мақсадда Шавкат Раимқуловни туширдик. Бу ўйинда жамоамиздан Обид Жўрабоев, Асрор Алиқулов, Александр Корейнчук, Жамол Отақулов, Иброҳим Отахонов каби футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Сафарда “Навбаҳор”ни мағлуб этишимизни кутганмидим? Ҳозир шундай ҳолатдамизки, “Шўртан” ҳар бир беллашувга охирги ўйин сифатида қарашга мажбур. Бўлмаса, турнир жадвалида пастга тушиб қолишимиз мумкин. Шу боис бу ерга фақат ғалабани кўзлаб келгандик ва бунга эришганимиздан хурсандмиз”.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:05, 21.06.2013.
Ўқилди: 3678 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.