"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган Конференциялар лигаси финал ўйинидан олдин Антони ҳақида фикр билдирди.
"Антони жуда яхши футболчи. У "Бетис"да ривожланишда давом этишига шубҳа қилмайман ва ҳозир бунинг учун тўғри вақт" - деди Пеллегрини.
Бугун, 28 июнь куни (Тошкент вақти билан 23:59) "Бетис" ва "Челси" ўртасидаги Конференциялар лигаси финали бўлиб ўтади.













