"Барселона" марказий ҳужумчиси Пау Виктор ёзги трансферлар даврида клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Адриан Санчеснинг таъкидлашича, 23 ёшли футболчига "Севилья," "Валенсия" ва "Жирона" клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" Викторнинг истеъдодини юқори баҳоламоқда, шунинг учун уни ижарага бермоқчи ёки ўзлари учун фойдали шартларда қайта сотиб олиш шарти билан сотмоқчи.
Виктор бу мавсумда барча мусобақалар билан ҳисоблаганда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ҳужумчининг "Барселона" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини беш миллион еврога баҳоламоқда.













