Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Давид Райя яқинда "Борнмут"дан Мадриднинг "Реал" клубига ўтган марказий ҳимоячи Дин Хёйсен ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қаймоқранглилар" испанияликни қарийб 60 млн еврога харид қилишди. Шу ойнинг ўзидаёқ умидли марказий ҳимоячи Хаби Алонсо жамоасида дебют қилиши мумкин.
"Хейсеннинг "Реал"га трансфери? Топ ўйинчи У Испания терма жамоасида дебют қилганини эслайман. Яна ким 19 ёшли марказий ҳимоячи сифатида дебют ўйинида 30 ярддан узоқроқ масофага асосий бўлмаган оёғи билан ассист бера олади?" - дея Райянинг сўзларини келтиради Madrid Universal.













