Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Модрич нима учун "Милан"ни танлагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Модрич "Реал"га қарши ўйнашни истамагани ва лига савиясини ҳисобга олган ҳолда, "Милан"га ўтишга розилик бергани маълум бўлди.

Мадридликлар сафида 2012 йилдан буён ўйнаб келган 39 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "Милан"га ўтади. У яқин кунларда шартнома имзолайди.

Marca нашри хабарига кўра, Лука яна бир мавсум "Реал"да қола олмаганидан хафа бўлган. У спорт ва ҳиссий жиҳатларни бирлаштирган иш қидираётган эди.

Модричнинг кумири Хорватия терма жамоаси ва "Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан эди, у ҳозир Луканинг дўсти. Шунинг учун унинг "Милан"га ўтиш мантиқан тўғри келади ва хорватиялик футболчи "россонерилар"ни болалигидаёқ ёқтирарди.

Шу билан бирга, Модрич ЖЧ-2026 учун яхши формада бўлишни хоҳлайди, шунинг учун у янада рақобатбардош лига билан вариантни қидирди, бу борада унга А Серия мос келади. Шунингдек, у жамоада рамзий эмас, муҳим роль ўйнай олишига ишонади.

Модричнинг қарорига катта таъсир кўрсатган яна бир омил - "Милан"нинг еврокубокларда қатнашмаслиги. Лука клуб билан алоқаси туфайли ҳеч қандай шароитда "Реал" билан майдонда учрашишни истамаяпти.

Футболчининг Европада бошқа вариантлари ҳам бор эди, аммо "Милан" унга турли йўллар билан мос эди.

Киритилди: 22:13, 04.06.2025.
Ўқилди: 2943 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.