Испания ва Франция Миллатлар Лигаси тарихидаги энг сермаҳсул ўйинни ўтказишди.
Жамоаларнинг ярим финалдаги учрашуви испанларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Испания ва Франция терма жамоалари ўйинда 9 та гол уриб, маҳсулдорлик бўйича Миллатлар лигаси рекордини ўрнатди. Авваллари турнирнинг бирорта ўйинида бундай кўп гол киритилмаган.
Финалда Испания Португалия билан ўйнайди. Ўйин 8 июнь, якшанба куни бўлиб ўтади.













