Испаниянинг «Севилья» клуби ҳужумчиси Луис Алберто Англиянинг «Ливерпуль» клубига ўтадиган бўлди. Футболчи инглиз клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
«Estadio Deportivo» нашрининг ёзишича, футболчининг трансфери 8 миллион еврога тушган. Луис Алберто сўнгги мавсумни ижара асосида «Барселона» Б ўтказганди. Футболчи каталонияликларга манзур бўлган шекилли уни 3,8 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олишни режалаштиришганди. Бироқ бу иш амалга ошмади.