Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Луис Диас "Барселона"га ўтиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" вингери Луис Диас Испания топ-клубига ўтиш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, колумбиялик футболчи Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиш ғоясига муккасидан кетган.

Эслатиб ўтамиз, Луисга аввалроқ "Ливерпуль"нинг 60 миллион евролик молиявий талабларини қондиришга тайёр бўлган "Ан-Наср" қизиқиш билдираётган эди. Шундай бўлса-да, Диас фақат "Барселона"га ўтмоқчи. Шу билан бирга, каталонияликлар ҳозирча колумбиялик футболчининг трансфери учун пул ажрата олмаяпти.

Диас "Ливерпуль" сафида 2022 йилнинг январидан буён тўп тепиб келмоқда. Ўшандан бери футболчи инглиз жамоаси билан ички аренада барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритди.

Киритилди: 13:16, 09.06.2025.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.