Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Анвар Бердиев «Нефтчи» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболида яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиларидан бири бўлган Анвар Бердиев «Нефтчи» клубида селекционер мураббий сифатида иш бошлади.

Анвар Тўхтаевич Бердиев  1978 йилнинг  11 май куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Футболчилик фаолиятини 1994 йилда Ғузорнинг "Шўртан“ клубида бошлаган. 1997 йилдан „Насаф“да давом эттирган. 2000 йилда „Нефтчи“ жамоасига таклиф этилган Анвар Бердиев ўзбек футболида катта муваффақиятларга эришади. 2001 йилда футболчи Ўзбекистон чемпиони, 2012 йилда эса чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлади.

2012 йил 29 декабрда IFFHS фаол ўйинчилар орасидан дунёнинг энг муваффақиятли топ-дивизион тўпурарлари рўйхатини эълон қилди. Анвар Бердиев фаолияти давомида 433 та ўйинда иштирок этиб, 205 та гол урган ҳолда рўйхатда 18-ўринни эгаллади. 2012 йил 31 декабрда IFFHS янгиланган рўйхатини эълон қилади ва Анвар Бердиев 240 та гол билан 326 нафар футболчи орасида 296-ўринни эгаллади.

1998 йил 24 апрелда футболчи Озарбайжон термасига қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида дебют ўйинини ўтказди. Жами терма жамоамиз сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Бугунги кунда 225 та гол киритган Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионатлари тариҳида энг яхши тўпурарлардан бири ҳисобланади.

2019 йилнинг август ойида футболчилик фаолиятини якунлаган Анвар Бердиев Фарғонанинг „Истиқлол“ клубида Сергей Лебедевга ёрдамчи мураббий сифатида ишга киришади. 2023 йилдан 2025 йилнинг май ойига қадар «Шўртан» клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 16:47, 09.06.2025.
Ўқилди: 2781 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.