Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Қандай даражадаги футболни истайсиз?» — Қозоғистон терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонни мисол қилиб келтирди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Сергей Малий журналист Ануар Абдраҳманов билан суҳбатда ўзбекистонликларнинг футболдаги ютуқлари сабабини айтди ва Қозоғистон футболи даражасини баҳолади. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

«Уларда футболни ривожлантириш бўйича давлат даражасида топшириқ бўлган ва бу катта туртки берди. Орадан вақт ўтиб, бунинг самараси кўрина бошлади. Бизда мамлакат ичида инфратузилмада ўсиш бўлмагунича, натижа талаб қилиш унчалик тўғри эмас. Аввало, уйни пойдевордан қуриш керак, сўнгра натижа талаб қилиш мумкин. Бизда қандай майдонлар бор, қандай футбол бор — шунга қараб ривожланяпмиз. Биз тўғри йўналишдамиз, мураббий Европача импульс бераяпти, лекин инфратузилмасиз бу жуда узоқ йўл. Шунинг учун вақт, қўллаб-қувватлаш ва ички ривожланиш керак.

Қаранг, қаерда ўйнаяпмиз? Атирауга қаранг, Актаудаги стадионга қаранг. Қандай даражадаги футболни истайсиз? Бизнинг чемпионат баҳордаёқ кураш билан бошланади. Европа стилига яқинлашишимиз билан бироз жонланиш бўлади, футбол кўрсата бошлаймиз. Лекин биз ривожланмаяпмиз, битта нуқтада туриб қолганмиз. Миллатлар лигасида бир бор натижа бердик — ва ҳаммаси шу билан тугади. У натижадан кейин стадионлар ривожланиши, ҳар бир совуқ шаҳарда манежлар қурилиши керак эди — масалан, Актобеда. Манежлар, унга одамлар келади, футбол кўради, футболчилар эса сифатли шароитда тўп тепади.

Шунинг учун биз “битта оёғимиз шол” ҳолда юрибмиз, чунки футболни алдаб бўлмайди. Биз натижа бердик, шундан хурсанд бўлиб юбордик ва уни қонуният деб қабул қилдик. Лекин у пайтда нимадир қилиш керак эди, ривожланишни давом эттириш керак эди, аммо биз битта нуқтада тўхтаб қолдик», — деди Малий.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги илк уй ўйинида Шимолий Македонияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. “Ордабаси” клуби аъзоси бўлган Сергей Малий ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 15:50, 10.06.2025.
Ўқилди: 8898 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5661]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2907]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2781]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2505]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1837]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1825]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1791]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1664]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1484]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик