Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Нико Уильямс "Бавария"га маош бўйича талаб қўйди

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" вингери Нико Уильямс "Бавария" билан музокара ўтказмоқда. 22 ёшли испаниялик Мюнхенга кўчиб ўтишни тасаввур қила олишини маълум қилган. Яқинда томонлар янги учрашув ўтказди, бироқ ҳозирча келишув йўқ - муҳокамалар дастлабки босқичда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, футболчи йилига 20 млн евро атрофида маош олмоқчи. Трансфер қиймати 60-65 млн еврони ташкил этади.

"Бавария" Нико Уильямс трансфери устида фаол ишламоқда, аммо муқобил вариант - "ПСЖ" вакили Брэдли Баркояни ҳам кўриб чиқмоқда. Айтганча, французни сотиб олиш жуда қийин бўлади, чунки Лига 1 гранди уни сотмоқчи эмас.

Киритилди: 08:24, 12.06.2025.
Ўқилди: 2967 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик