"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг "Ливерпуль"га трансфери якунланиб қолди.
Дэвид Орнштейн хабарига кўра, 22 ёшли германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячининг АПЛ чемпионлари сафига трансфери 100 миллион фунт + 16 миллион бонус эвазига амалга ошади.
Келишув яқин кунлар ичида расмийлаштирилиши кутилмоқда.













