Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов учрашув ҳақида фикр билдирди.

— "Қўқон-1912" ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади, охиригача ўйнайди, қарши ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилади. Ўйинда тезкор гол урдик, бироқ шундан кейин озгина сустлашдик. Оддий ҳолатларда тўп йўқотдик. Ўйинга тайёргарлик мобайнида футболчиларга тўпни йўқотишимиз "Қўқон-1912"нинг тезкор ҳужумларига сабаб бўлишини айтгандик. Барибир футболчилар ҳаяжонланишди. Иккинчи бўлимда иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди. Кейин йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Узоқдан келган мухлислар олдида бу ғалабани нишонладик. Бу ғалаба учун футболчиларимга миннатдорлик билдираман.

— "Машъал" қачон ўз стадионига қайтади? Эшитишимча, ҳали стадионда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаяпти.

— Иш олиб борилмаяпти десак нотўғри бўлади, ишлар қилинмоқда. Муаммолар асосан чим билан. Ёриткичлар ўрнатилган. Чим, ВАР ва суғориш тизими бўйича ишлар кетмоқда. Биз меҳмонда ўйнашга мажбурмиз, шу сабабли жамоани шундай тайёрлаяпмиз. Футболчиларга катта босим бермасдан енгилроқ ўйин кўрсатишига, жамоавийликка эътибор беряпмиз.

Ҳумоюн Муртазоев иккинчи ёшлигини ўтказяпти десак бўладими? Ўзбек футболида айни дамда ҳужумчилар дефицит бўлиб турганида "Машъал" топ-ҳужумчига эга, у бир вазиятдан битта гол ура олади.

— У жуда кўп меҳнат қилади, бунинг барчаси машғулотлар эвазига. Ўтган йилгига қараганда у анча енгил ўйнамоқда, жойидан тез қўзғалмоқда, яхши курашяпти, фаоллик ошган.

— Сардор Абдураимов бугун захирадан ўйинга қўшилди. Унинг асосий таркибда ўйнаши учун нима ҳалақит қиляпти?

— Бу "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини билан боғлиқ. Бизга биринчи бўлимда курашувчан футболчи керак эди, шу сабабли Сардорни иккинчи бўлимга олиб қўйдик. У яхши фикрлайди, тўп билан яхши ҳаракат қилади, лекин ҳимояда муаммолари бор. Уни захирада олиб қолиб, иккинчи бўлимда туширганимиз ўзини оқлади, у иккинчи бўлимда ҳужумларга яхши қўшилди деб ўйлайман.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:53, 13.06.2025.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.