Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Барселона" устози Флик шахсан ўзи Нико Уильямсга қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетик" футболчиси Нико Уильямс билан суҳбатлашди.

Маълумотларга қараганда, футболчи ёзда Каталония клубига ўтишни истамоқда - унинг агенти аллақачон "кўк-анорранглилар" вакиллари билан алоқага чиққан. Журналист Жерар Ромеронинг таъкидлашича, мураббий Фликнинг шахсан ўзи Уильямсга қўнғироқ қилиб, "Барселона" лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берган. Битим Испаниянинг амалдаги чемпионларига 60 млн еврога тушади.

Нико Уильямснинг ҳисобида ўтган мавсум "Атлетик" сафида 45 та ўйинда 11 та гол ва еттита ассист бор. Июль ойида испаниялик вингер 23 ёшга тўлади.

Киритилди: 13:35, 14.06.2025.
Ўқилди: 4269 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.