Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рўзиқул Бердиев: "Бугун натижа учун ўйналди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. "Аждарлар" устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ғалаба билан барчани табриклайман. Яхшигина қаршиликка учрадик. Рақиб учрашувга яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турибди ва деярли вазият яратишга имкон бермади. Рақиб ҳимоясини хато қилишга мажбур қилдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бугун ўйин тезлиги юқори бўлмади. Ҳаво ҳам иссиқ эди. Бугун натижа учун ўйналди.

- Рубин Хебай нега ўйнамай қўйди?
- Сабаби, Ҳусайн Норчаев ундан яхшироқ спорт формада. Норчаев бугун гол урмагандир, аммо жамоага кўп ёрдам берди. Хебай ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетди деб ўйлайман. Агар зарбаси голга айланганида, турнинг энг чиройли голларидан бири бўлар эди.

- Терма жамоа сафидан қайтган футболчиларнинг ҳолатлари қандай?
- Бу ҳар доим таъсир қилади. Сабаби терма жамоада ва клубда турли хил тизимда тайёргарлик кўрилади. Ҳар бир футболчининг ҳолати ҳар хил. Акмал бугун бизга ёрдам берди, аммо биз кутган ўйинни намойиш эта олмади. Баъзида ушбу фактор ўз сўзини айтади.

- Акмал сўнгги вақтларда майдонда кўп баҳслашадиган бўлиб қолди...
- Суҳбат олиб бориш керак. У қизиққон, аммо футболчи ўзини назорат қила олиши керак. Кераксиз жойдан карточка олиб қўйиши мумкин.

- "Насаф" футболчилари кўпинча дарвозабон ҳудудидан гол уришмоқда, нега узоқ масофадан зарбалар камайиб кетди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Мен узоқдан тепинглар деб кўрсатма бераман. Англия ва ўзбек футболини таққослаш ҳам нотўғри. Баъзида йигитлар бундай қарор қабул қилишмайди. Узоқ масофалардан ҳам голлар урдик. Бугун "Навбаҳор" яхши ҳимояланди ва бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди.

- Шерзод Насруллаев бугун майдонга тушмади...
- У терма жамоа сафидан қайтди ва жамоа билан бирга кўп машғулот ўтказа олмади. Енгил жароҳати борлиги туфайли, таваккалга қўл урмадик. Кейинги учрашувларда сафга қайтади деган умиддаман.

Киритилди: 08:47, 16.06.2025.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.