Антуан Гризманн оиласида тўртинчи фарзанд дунёга келди.
"Атлетико" ҳужумчиси ижтимоий тармоқларда қиз фарзандли бўлганини маълум қилди.
"15 июнь куни бизнинг ребусимизда етишмаётган Шай Гризманн Чоперена туғилди," - деб ёзади Гризманн.
Гризманн ва унинг рафиқаси Эрик Чоперена аллақачон уч фарзандни - қизлари Мия ва Альба ва ўғли Амарони тарбияламоқда. Эр-хотиннинг барча катта фарзандлари бир кунда - 8 апрелда туғилган.













