"Локомотив"нинг собиқ устози Юрий Сёмин россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг "ПСЖ"нинг чемпионликка қўшган ҳиссаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сафонов ўзига берилган ишончни оқлади ва ўзи ҳақида ажойиб хотира қолдирди. Доннарумма унчалик яхши кўринмаган давр бўлди. Сафонов майдонга тушди ва ижобий ўйин кўрсатди", - дея Сёминнинг сўзларини келтиради Чемпионат.













