Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Де Росси яна А Серия клубини қабул қилиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Рома"нинг собиқ бош мураббийи Даниэле де Росси А Серия клубини бошқариши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.

Манбага кўра, 41 ёшли мутахассисга "Кремонезе"да мураббийлик қилиш таклиф қилинган.

Де Росси ўтган йилнинг сентябрида 4 турдан сўнг "Рома" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. У 2024 йилнинг январидан буён жамоани бошқариб келаётганди.

"Кремонезе" 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра Б Серияда 4-ўринни эгаллади, бу эса клубга плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини берди, жамоа плей-офф финалида "Специя"ни мағлуб этиб, А Серияга йўл олди.

Жамоа сўнгги марта 2022/23 йилги мавсумда элитада ўйнаган.

Киритилди: 17:42, 17.06.2025.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик