Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи ошди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали Италия А Сериясидаги футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 1 миллион еврога қимматлашиб, 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Transfermarkt портали бунга қуйидагича изоҳ берди:

"Бу ўсиш асосан мураббийлар штабининг Шомуродовга бўлган ишончини тиклагани ва Элдорнинг бу имкониятдан унумли фойдалангани билан боғлиқ. Шунга қарамай, А Серияда 29–32 ёш тоифасидаги футболчилар орасида фақат Ромелу Лукаку ундан юқорироқ нархга баҳолангани эътиборга молик жиҳат", дейилади Transfermarkt порталида.

Шомуродов ҳозирда “Рома”даги энг қиммат 19-футболчи ҳисобланади. Шунингдек, у ўзбекистонлик футболчилар орасида 3-ўринда турибди. Ундан юқорироқ поғоналарда Абдуқодир Ҳусанов (35 миллион евро) ва Аббосбек Файзуллаев (8 миллион евро) қайд этилган.

Маълумот учун, Шомуродов якунланган мавсумда “Рома”нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил июнь ойигача амал қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:15, 17.06.2025.
Ўқилди: 5745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.