Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Андижон” клубининг қиймати 31 млрд сўмни ташкил этадиган янги машғулот базаси очилди (видео)

Баҳо:
+ | -1

Хўжаобод туманида “Андижон” футбол клуби учун замонавий машғулот базаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги комплекснинг умумий қиймати 31 миллиард сўмни ташкил этади. Базада спортчилар учун уч қаватли ётоқхона, иккита футбол майдони, ҳар бирида минг кишилик трибуналар, шунингдек, меҳмонхона, шуғулланиш учун зал, ёпиқ сузиш ҳавзаси ва овқатланиш жойлари мавжуд.

Мазкур спорт мажмуаси 114 нафар футболчини бир вақтнинг ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, асосий жамоа билан бирга “Андижон”нинг ёшлар жамоаси ҳам бу ерда машғулот олиб боради.

"Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, футбол халқ орасида оммалашиб, катта ютуқларга эришилмоқда. Миллий терма жамоамиз халқ орзусини рўёбга чиқарди, “Андижон” клуби эса ўтган мавсумда Ўзбекистон кубогини ютиб, энди Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашади. Бу — албатта, катта фахр", — деди Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

Клуб раҳбарияти мазкур спорт иншооти FIFA ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) талаблари асосида қурилганини таъкидлади. Улар янги база Марказий Осиёда шу турдаги биринчи ва энг илғор спорт мажмуаси экани билан фахрланишларини билдириб ўтишди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:54, 18.06.2025.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.