Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025/26 йилги мавсум Туркия Суперлигасида тўп суриши мумкин. Туркиянинг "Газетаарена" нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчига Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбада таъкидланишича, Шомуродовни Туркиянинг бошқа номдор клублари — “Галатасарой”, “Фенербаҳче”, “Бешиктош” ва “Трабзонспор” ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аммо айнан “Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолашга энг яқин турибди.

Туркиялик инсайдернинг маълум қилишича, футболчи “Башакшеҳир”нинг таклифини ижобий қабул қилган:

"Шомуродов ҳақида биласизлар, ўтган йиллар давомида унинг номи “Галатасарой” билан кўп боғланган эди. Ҳозир эса “Башакшеҳир” унга расмий таклиф юборди ва уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Учрашув ҳам бўлиб ўтди. Футболчи таклифга яхши муносабатда бўлган ва Туркияда тўп суришга ҳам ижобий қараяпти", дейди инсайдер Sporte Digitale нашрига берган интервьюсида.

Маълумотларга кўра, “Рома” ёзги трансфер ойнасида Шомуродовни сотишга қарор қилган, чунки унинг шартномаси келаси мавсум якунланади ва клуб унинг сотувидан максимал фойда кўришни мақсад қилмоқда.

Аввалроқ футболчига MLS’даги бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдираётгани ҳамда номи ошкор қилинмаган жамоанинг Шомуродов учун таклиф юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Шомуродов 2024/25 йилги мавсумда “Рома” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:38, 19.06.2025.
Ўқилди: 5566 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.