Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Қизилқум" бош мураббийи: "Андижон" Ўзбекистондаги яхши жамоалардан бири"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" – "Қизилқум" (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонларнинг вақтинча бош мураббийи Акмал Рустамов қатнашди.

- Ўтган турдаги учрашувдан кейин биз учун тайёргарлигимизга вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб тайёргарлик олиб бордик. Йигитларга Андижон ҳавоси, иқлимига мослашишига шароит яратдик. "Андижон" Ўзбекистондаги яхши жамоалардан бири. Айниқса, ўз уйида мухлислари олдида яхши футбол намойиш қилади. Биз буни билардик. Ишқибозлари 12-ўйинчиси. Шунга қарамай, футболчиларимга раҳмат айтаман. Ўтган ўйинда тактикамизда бироз ўзгариш қилдик. Айрим хатолар бор, бунинг устида ишлашимиз керак. Ўз жамоамни қўлга киритган бир очко билан табрикламоқчиман. Йигитлар ўйинга қўйилган кўрсатмаларни 100 фоиз бажаришгани учун миннатдорман. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат.

- "Қизилқум" жамоаси бешта ҳимоячи билан ўйнади. Бу сизни тактикангизмиди?

- Худди шундай. Никола Лазаревич ишлаган пайтда 4-1-4-1 схемасида ўйнаётгандик. Биласизлар, ҳозирда 4-5 та йўқотишларимиз мавжуд. Олдинга учрашувда Шахзод Раҳматуллаэв ҳам жароҳат олди. Шунга қарамасдан ўтган турда тактик схемани ўзгартиришга мажбур бўлгандик. Футболчиларга ҳам бу тактик схема ёқяпти. Ўйин пайтида бу 2-3 та схемага айланади. Ҳужумга чиққан пайтимизда 2-3 та ҳужумчи бўлади. Орқага ўтган пайтимизда 5 та ҳимоячи схемасига ўтамиз. "Сўғдиёна" билан баҳсда буни синаб кўрдик. Ушбу тактика устида яна ишлаймиз. Худо хоҳласа, натижа бўлади.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олдилар?

- Яна қайтараман, 5-6 та йўқотишимиз бор. Ёшларга ишонч билдиряпмиз ва бу йўлда давом этамиз. Навоийнинг академиясидан, мактабидан чиққан болаларимиз бор. Уларга ишонамиз ва мослашиб кетишлари учун вақт керак. Ёшларга ишонч билдирмасак захирада ўтираверадилар. Ишонч билдириб, неча дақиқа бўлса ҳам ҳар учрашувда майдонга туширсак мослашиб кетишига ишончим комил.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:50, 20.06.2025.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.