Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед - Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Максим Шарцких: "Иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат айтдим"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" – "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

- Ўйин ҳақида умумий айтадиган бўлсам, олдинги турда "Бухоро"га қарши ўйин картинасидек кетди. Ўйиндан аввал футболчилар билан гаплашгандик, аммо кўп нарса режамиздек бўлмади. Буни таҳлил қилиб чиқамиз. Афсуски, режа асосида ҳаракат қилмаяпмиз. Иккинчи таймда ўзгаришлар бўлди. Йигитлар бошқача ҳаракат, бошқача азарт билан ўйнадилар. Ечиниш хонасида футболчиларга иккинчи тайм учун раҳматимни айтдим. Агар ўйинлар чоғида худди бугунги иккинчи таймдаги каби ўйнайдиган бўлсак, керакли очколарни қўлга киритамиз. Бир қатор эпизодларда ўхшамади. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дарвоза устуни ва тўсинлари ҳам футболнинг бир қисми. Кутилган ва кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Биз яратаётган вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Акс ҳолда натижа бўлмайди. Гол бўлмаса ғалаба ҳам бўлмайди. 

- Захирадан майдонга туширган ёш ўйинчиларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Албатта, уларнинг ўйинидан мамнунман. Бу йигитлар биз билан ФИФА кунларида Тожикистондаги йиғинда қатнашишган. Улар иқтидорли футболчилар. Иложи борича имконият беришга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳозирги пайтда бизнинг таркибимиз худди фалокатли ҳолатда. Захира ўриндиғимизда асосан ёш ўйинчилар ўтиришибди. Улардан максимал даражада фойдаланамиз. 19, 20, 21 ёшли футболчиларга имкон қадар имконият тақдим қиламиз. 

- "Андижон" икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Эпизодлар яратиш, ўйин ташкил қилиш бўйича "Бухоро" ва бугунги учрашувни солиштирганда 4 очко йўқотдик.

- Уч нафар легионер жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақида муносабатингиз қандай?

- Бир нарса дея олмайман. Кетганини сабабини ўзларидан сўраш керак. Мен ҳеч кимни кетказганим ва ҳайдаганим йўқ. Улар ўзлари кетишди. Албатта, янги ўйинчилар топамиз. Яна иккита тур қолди. Шундан сўнг янги футболчилар олиш имконияти пайдо бўлади. Сифатли ва тажрибали ижрочиларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:52, 20.06.2025.
Ўқилди: 6929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик