Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Футзал ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари дастурида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футзалчиларнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинларига йўл олиш имкониятлари қандай?

Футзал спорт тури 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтадиган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. 

Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитаси ҳамда "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари иштирокида спорт турларини кўриб чиқиш ва рўйхатни тасдиқлаш тадбирида эълон қилинди. 

Айтиш лозим, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси "Дакар-2026" Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквандо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган. 

Хўш, футзалнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари тизимидан жой олиши мамлакатимиз футзал жамоасининг ушбу мусобақаларда иштирок этишига қай даражада таъсир кўрсатади? 

– Халқаро олимпия қўмитаси томонидан белгиланган мезонларга кўра, футзал бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи бўлган олимпия терма жамоалари қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши, ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалида қайд этилгани, футзалчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши лозимлиги кўрсатилган. Мазкур талаблардан келиб чиқиб, Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси "Дакар-2026" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режасини ишлаб чиқди, – дейди Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати бош муҳаррири Комил Жўмаев. 

Мамлакатимиз ўсмирлар футзал жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, шу йилнинг октябрь ойида ўсмирлар ўртасида Баҳрайнда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида қатнашиши кўзда тутилган. 

Осиё қитъаси учун саралаш вазифасини ўтаб берадиган "Баҳрайн-2025" ўсмирлар ўйинлари айнан "Дакар-2026" ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни тақдим этадики, ушбу мусобақаларда муваффақиятга эришиш футзалчиларимизга Олимпиада чиптасини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 09:12, 20.06.2025.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.