Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Англия клублари «Ювентус» вингерини нишонга олган

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" вингери Тимоти Веа ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Америкалик футболчига Англиянинг "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда журналист Себастьян Дэни. Шунингдек, 25 ёшли футболчига яна икки клуб даъвогарлик қилмоқда, уларнинг номлари ҳозирча ошкор этилмаяпти. Тўртта нақд харидор ҳам аллақачон сўров билан мурожаат қилган.

Тимоти Веа жорий мавсум "Ювентус" сафида 43 та ўйинда 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди - у ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам икки қанотда ўйнашга улгурди, шунингдек, марказий ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракат қилди. Transfermarkt портали "ПСЖ" тарбияланувчисининг нархини 17 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:45, 20.06.2025.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.