Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

Баҳо:
+ | -

Германиялик футболчи Флориан Вирц “Ливерпуль” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

22 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 2030 йилгача бўлган шартномани имзолади.

“Ливерпуль” Вирц учун 100 млн фунт стерлинг тўлов қилади. Шунингдек, яна 16,5 млн фунт бонуслар сифатида тўлаб берилади. Шартнома имзолангандан сўнг Вирц интервью берди:

“Ўзимни жуда бахтиёр ва фахрли ҳис қиляпман. Ниҳоят, барчаси якунланди. Янада катта ҳаяжондаман, чунки менинг олдимда янги бир саёҳат турибди. Мен учун Бундеслигани тарк этиб, Премьер-лигага ўтиш катта қарор эди. Биринчи ўйинимни ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман”.

Вирц 2023/24 йилги мавсумда “Байер” билан Бундеслигада ғолиб бўлди. Шунингдек, у жамоаси билан Европа Лигаси финалчисига айланди.

Вирц бугунга қадар Германия терма жамоаси сафида 31 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:47, 20.06.2025.
Ўқилди: 2293 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик