Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ювентус" "Юнайтед"га 25 миллион евролик таклиф жўнатди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Ювентус" клуби англиялик вингер Жэйдон Санчони сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Журналист Марко Жордано хабарига кўра, туринликлар "қизил иблислар"нинг 25 млн евролик талабини қондиришга тайёр.

Манбага кўра, энди "Ювентус" Санчонинг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришиши керак. Қайд этилишича, футболчининг ўзи "Наполи"га ўтишни истамоқда, у ҳам футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Жэйдон Санчо ўтган мавсумни ижара асосида Лондоннинг "Челси" клубида ўтказди. "Кўклар" сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда унинг ҳисобида бешта гол ва 10 та голли узатма бор. Санчонинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 07:47, 21.06.2025.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.